nullDushanba, 29.04.2024, 12:34
        Toshkent Davlat Sharqshunoslik Instituti

null

Главная | RSS
Xush Kelibsiz!
Sayt MenyusI
YangiliklaR
Yurtimiz yangiliklari. [0]
Bizning ona vatanda bo'layotgan xabar va yangiliklardan habardor bo'ling.
Dunyo yangiliklari. [0]
Dunyoda bo'layotgan yangiliklardan habardor bo'lib turing.
Sport yangilikalari. [1]
Sport yangiliklaridan doimo xabardor bo'ling.
Sharqshunoslik instituti yangiliklari. [1]
Oliygoh yangiliklari.
ChaT
So'rovnomA
Qaysi til o'rganish uchun eng qiyin?
Barcha javoblar: 220
StatistikA

Aloqada (online): 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
YangiliklaR
Kirish yo'lagI
Asosiy» 2010 » Sentabr » 12 » O'zbek futboli
14:04
O'zbek futboli

Россиядаги НТВ+ телеканали яхши кўраман-да. Айниқса футболга бағишланган каналларини айтмайсизми! Роса яхши кўраман. Катта-кичик футбол учрашувларидан тортиб, уни миридан-сиригача таҳлил қилишга қаратилган турфа хил кўрсатувларигача жонли эфирда кетади денг, қурмагурларни. Кўрмайман десанг ҳам, олдингдан лоп этиб чиқиб тураверади. Бу каналга олсанг "Футбол”, унисига олсанг "Наш футбол”, яна битта боссанг "Онлайн” деган каналлари чиқиб келаверади. Анови "Спорт”, "Классико” деганларини гапирмаса ҳам бўлаверади. Нақ балои-офатнинг ўзгинаси. "Свободный удар”, "90 минут”, "Футбольный клуб” "Свисток” деган даҳшат кўрсатувлари ҳам бор. Ҳалиям анов бизда ҳам ишлаб кетган мураббийлари "Томь”га кетиб қолди, акс-ҳолда буларнинг "Вспоминай вместе с Валерием Непомнящим” деган кўрсатувлари ҳам бўларди. Эслагани бошқа одам қуриб қолган эканми?! (Раҳматли Хожибой акани шунақа гаплари бўлармиди?!). Биздагилар бекорчи бўлиб қолишса, қўшиқчи бўлиб олишарди, улардагилар кўрсатув тайёрлайдими дейман!

Оббо, яна айтадиган гапим қолиб кетиб, НТВ+ни мақташга ўтиб кетибман-ку! Ҳа, майли, буям ҳавасда, ҳавас, ўзимизда ҳам шунақа каналлар очилиб қолгандами! (илтимос, шу ўринда туя билан хаммомни эслашга ўтиб кетманглар!).

Хуллас, сизларга айтиб бермоқчи бўлганларим. Анов куни, ёки яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, кечадан олдин куни ўша ўзим айтган каналларни айлантириб ўтирсам, "Свисток” деган ҳакамларни дўппослашга мўлжалланган кўрсатув энди бошланган экан. Шу кўрсатувни олиб борувчиси ҳам жуда ёқади. Владислав Батурин деган йигит, умуман ортиқча гапирмайди, фақат керак бўлган сўзларни чертиб, чертиб гапиради. Аммо кечаги кўрсатувга тўлиқ эътиборимни қаратишимга бошловчи эмас, балки унга таклиф этилган мехмонлар сабаб бўлди. Тўғрироғи мехмонлардан бири. Рустам Акромов. Ҳа, ҳа, ўша ўзимизда ҳам "Гол” кўрсатувидаги рекорд даражадаги чиқишлари билан бизга жуда яхши таниш бўлиб қолган мутахассис. Ўтирибди, кўрсатувнинг хурматли мехмони бўлиб.


Кўрсатувга бўлган қизиқишим дарҳол ошиб кетди. Жойлашиб ўтириб олдим. Шу Рустам ака ҳам эфирда чиқавериб, чиқавериб, салкам шоумен бўлиб кетганда ўзи ҳам. Сўзамол, яхши гапиради, таҳлил қилишлари ҳам жойида. Жа кўрсатувни бошловчиси бўлган Батуриндан ўтказиб юбормаган бўлса ҳам, аммо ёнида ўтирган яна бир мехмон, фаҳрий ҳакам Андрей Бутенкодан кўра анча яхши гапирди. Рус тилини керак бўлса улардан ҳам яхшироқ биладигандек тасаввур уйғотди акамизнинг гапиришлари. Мазза қилдилар ўзлари ҳам. Ўзларини эркин ҳис қилдилар, бунга менимча студияда у кишига ўзбек тилида савол бериб, бошларини қотирадиган одам бўлмагани ҳам сабаб бўлса керак. Ҳай,майли.

Кутилганидек гап дарҳол Равшан Эрматовдан бошланди. Мезбонларни қизиқтираётган асосий нарса – қандай қилиб шундай юқори савиядаги ҳакамни футболи у қадар ривожланмаган юртдан етишиб чиққани эди. Рустам Акромов бу саволга жуда чиройли қилиб жавоб берди. Мамлакатимизда ҳакамларни етиштириб чиқаришга алоҳида эътибор берилиши, федерация томонидан амалга оширилган ишлар, ғамхўрликлар ва ҳоказо, ва ҳоказо...

Ҳаммаси тўғри айтилган гаплар. Ҳаммасидан ҳам қойил қолганим, кўрсатув ижодкорлари ҳам, бошқалар ҳам мутахассисимизнинг гапларига хурмат билан қулоқ солдилар, маъқуллаб турдилар. Бизни бу соҳада ҳақиқатан ҳам улардан олдинда эканимизни тан олишлари сезилиб турарди. Ахир бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасда.

Аммо кейин,.. кейин суҳбат мавзуси ўзгарди. Аммо Рустам ака ҳеч ҳам бошқа мавзуда гапиргилари келмасди. Қайта-қайта федерациямизда бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлайверганлари эса бироз ғалатироқ чиқа бошлади. Бошқа мавзуда ҳам гапириш лозим бўлганида эса, яна айтилмай қолиб кетган гаплари бор экан, рухсат сўраб уларни ҳам айтиб олдилар.

Умуман олганда кўрсатув қизиқарли чиқди. Россиялик ишқибозлар ҳам уни катта қизиқиш билан томоша қилганларига шубҳа қилмайман. Рустам ака ҳақли равишда федерациямиз ҳақида ҳам, унда бажарилган ишлар борасида ҳам фаҳр билан гапирдилар. Гап бўлиши мумкин эмас. Аммо мана шу таҳлит яна бир кўрсатувга таклиф қилинсалар, энди яна айтадиган гаплари қолмадимикан деб қўрқаман. Аниқки, энди фаҳр билан айтиладиган сўзнинг ўзи қолмади. Ўзи шундоғам руслар одоб сақладилар. Аслида Рустам Акромовни Москвага боришларига терма жамоани "Локомотив”га қарши ўтказадиган ўртоқлик учрашуви сабаб бўлган экан. Ана ўша учрашувни бирровга эслаб ўтиб кетган Батуриннинг ҳам лабларида истеҳзо пайдо бўлган эди, аммо боя айтганимдек одоб сақлади. Рустам ака эса пичингни сезмади, ёҳуд сезишни хоҳламади. Агар мана шундай мавзуда ўтадиган кўрсатувга таклиф қилинганларида ҳам шундай сўзамоллик қила олармидилар экан?! Умуман бундай таклиф қабул қилинармиди денг. Билмадим.

Бу гапларим билан нима демоқчиман? Айтмоқчиманки, мана Рустам акамиз ҳам яхши олиб борилган иш натижасида қандай қилиб бошқаларнинг чакагини ўчириб қўйиш мумкинлигини ўзлари ҳис қилиб қайтдилар. Қани эди, мана шундай гапларни тўрт йилдан кейин бўлиб ўтадиган кўрсатувларда ҳам, энди терма жамоамиз ҳақида фаҳр билан гапириш у кишига насиб қилганида. Фаҳмимча, бу ишни ҳам уддаласа бўлади. Фақат ўша ўзлари айтганлари сингари федерациямиз томонидан ҳакамларни тайёрлаш борасида қилинган ишларни, терма жамоага миқёсида ҳам амалга оширсалар. Ахир ҳамма нарса ҳам ўша ишга бўлган муносабат ва эътиборга боғлиқ эканини Рустам аканинг ўзлари айтиб ўтдилар-ку. Бу гапларни ҳеч ким инкор этгани ҳам йўқ.

Хуллас мана шундай гаплар. Ўша кўрсатув менга ҳам жуда ёқди. Айниқса унинг охирида кўрсатувни якунлаётган Батуриннинг гаплари ҳаммасидан ҳам ёқиб тушди: "Умид қиламизки, Бразилияда ўтадиган келгуси мундиал ўйинларида шавкатли ўзбек ўғлонлари билан ёнма-ён бизнинг россиялик ҳакамлар ҳам қатнаша оладилар. Ана ўшанда улар ҳам ўзбеклардан кам бўлмаган ҳолда ҳакамлик қила олишларини исботлашларини тилаб қоламан. Балким улардан ҳам ўтказиб юбориш насиб этиб қолар!”

Мен ҳам келгуси мундиалда русларни иштирок этишларига тўлиқ ишонаман. Ўша мундиалда рус ўғлонлари билан ёнма-ён бизнинг қора кўзлар ҳам тўп сура олишларига умид қилиб қоламан. Ана ўшанда улар ҳам руслардан кам бўлмаган ҳолда футбол ўйнай олишларини исботлашларини тилаб қоламан. Балким улардан ҳам ўтказиб юбориш насиб этиб қолар! Кейин менга демаса Рустам Акромов "Гол” кўрсатувида чиқиб, инглиз тилидан мақтаниб гапирсинлар, гапларини охиригача эшитиб, маъқуллаб ўтирмаган номард!

Зафар ҚОСИМОВ

Манба: www.uff.uz  

Bo'lim: Sport yangilikalari. | Ko'rishlar: 2447 | Muallif: AxiK | Reyting: 0.0/0
Barcha sharxlar: 0
QidiruV
DTM javoblaR
KalkulyatoR
ArxiV
HamkorlarimiZ
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • KalendaR
    «  Sentabr 2010  »
    DushSeshChorPayJumShYak
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930
    Создать бесплатный сайт с uCoz

    sharqshunoslar.moy.su © 2024

    Mehmon